"Ливерпуль" сардори Стивен Жеррард АПЛнинг 36-турида "Челси"га қарши ўйиндаги хатоси жамоасини чемпионлик совринидан маҳрум этгани борасида қуйидагиларни таъкидлади.
"Англия чемпионатида ғалаба қозониш - айни мен истаган орзум эди, айниқса ўтган мавсумда. Биз бунга жуда-жуда яқин эдик ва қўлимиздан келган барчасини бажардик. Ўша хато нафақат мен учун, юалки мухлислар, жамоанинг бошқа аъзолари учун ҳам омадсизлик бўлганди. Мавсумнинг энг охирида таслим бўлишимиз жуда ачинарли бўлганди.
Умид қиламанки, бу тажрибамиз келажакдаги улкан ғалабаларимизга сабаб бўлади. Ҳозирча эса мен ҳамон майдондаман, совринлар учун курашмоқдаман. Ва албатта ғалаба қозонаман!" - деди Жеррард.