"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне яримҳимоячи Арда Туронни жамоадаги энг ақлли футболчи деб атади.
"У қойилмақом футболчи. Уна катта юрак бор ва майдонда борини бериб ўйнайди. У жамоага келганда менга унинг югурмаслигини, ҳимояда ўйнамаслигини айтишган эди. Аммо менинг фикримча, у - "Атлетико"нинг энг ақлли футболчиси.
Баъзан ўз позициясини сақлаб, тин олишни маъқул кўради, шунда у кам куч йўқотади. Аммо у жуда топқир ва баъзи вазиятларда ҳал қилувчи футболчи", - дейди Симеоне.