"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо Испания терма жамоаси устози Висенте дель Боскедан Диего Костани терма жамоага жалб қилмагани учун миннатдорлигини маълум қилди.
"Бу Коста учун ҳам, испания термаси учун ҳам, "Челси" учун ҳам яхши. Энди Диего Коста "Ливерпуль"га қарши учрашувдан сўнг бир-икки кун дам олиши мумкин. Бу фантастик яннгилик, мен жуда миннатдорман.
Аниқлик киритиб қўяй: бу қарорга менинг алоқам йўқ", - дейди Моуриньо.
Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль"-"Челси" учрашуви бугун, 8 ноябрь куни Тошкент вақти билан 17:45да бўлиб ўтади.