Кириш Регистрация

Премьер-Лига 11-тур: “Челси” сафарда “Ливерпуль”ни доғда қолдирди

Баҳо:
+ | -

Бугун Англия Премьер-Лигасида 11-тур ўйинларига старт берилди. Турнинг марказий ўйини "Энфилд"да ўтказилди ва унда "Ливерпуль" чемпионат пешқадами – Лондоннинг "Челси" клубини қабул қилди.

Ўйиннинг илк дақиқалариданоқ кўпроқ ҳужум уюштирган "Ливерпуль" 9-дақиқадаёқ Эмре Жаннинг голидан сўнг ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Аммо, "Энфилд"га йиғилган "Ливерпуль" мухлисларининг қувончлари узоққа чўзилмади. Орадан 5 дақиқа ўтгач, Гари Кейхил бурчак тўпидан сўнг юзага келган пала-партишликдан фойдаланиб ҳисобни тенлаштирди. Шундан сўнг ўйин тезлиги бироз пасайди ва биринчи бўлимда бошқа ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида рақибига нисбатан анча фаол қилган Жозе Моуриньо шогирдлари Миньоле дарвозаси олдида бир қатор ҳафвли вазиятларни амалга оширишди. Ана шундай ҳужумларнинг бирида эса 67-дақиқада Диего Коста Миньоле дарвозасини ишғол қилиб меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Ўйиннинг қолган дақиқаларида "Чесли" футболчилари ҳимояда анча тартибли ўйин намойиш этишди ва Ливерпуль футболчиларига гол уриш учун имконият беришмади. Ўйин эса шу ҳисобда якунига етди.

Шу тариқа, жуда муҳим учрашувда сафарда "Ливерпуль"ни доғда қолдирган "Челси" чемпионат пешқадамлигини мустаҳкамлади.

АПЛ, 11-ТУР.

“Ливерпуль” – “Челси” 1:2

Голлар: Эмре Жан (9) – Гари Кейхил (14), Диего Коста (67)

"Ливерпуль": Миньоле, Жонсон, Шкртел, Ловрен, Морено, Жеррард, Жан (Аллен), Хендерсон, Коутиньо (Борини 70), Стерлинг, Балотелли (Ламберт). 

"Челси": Куртуа, Иванович, Кейхилл, Терри, Аспиликуэта, Матич, Фабрегас, Рамирес (Виллиан 55), Оскар, Азар (Филипе 90+5), Диего Коста (Дрогба).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:40, 08.11.2014.
Ўқилди: 5161 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.