"Реал Мадрид" навбатдаги йирик ғалабасини қўлга киритди ва мусобақа жадвалида пешқадамлик қилишда давом этадиган бўлди.
Мадридликлар 11-турда ҳамшаҳарлари — "Райо Вальекано"ни қабул қилишди. Ўйинда йирик ҳисоб қайд этилганига қарамай, меҳмонлар тўпни яхши назорат қилишгани, "Сантьяго"да дадил ўйнагани эътиборга молик. Статистикага назар ташлайдиган бўлсак, "Вальекано"нинг тўпни назорат қилиш кўрсаткичи 50 фоиздан юқори бўлди.
"Реал" эса рақиб хатосидан фойдаланди, ўз яратган имкониятларни кўкка совурмади ва қарши ҳужумда бу жамоани тўхтатиб бўлмаслигини исботлади. Якуний ҳисоб - 5:1. Анчелотти шогирдлари 11та ўйинда рақиб дарвозасини 42 марта ишғол қилишди. Роналду эса ўзининг мавсумдаги голлари сонини 18тага еткзди.
Испания Ла лигаси, 11-тур
Реал Мадрид – Райо Вальекано 5:1 (2:1)
Голлар: 1:0 – 9 Бэйл, 2:0 – 40 Рамос, 2:1 – 44 Буэно, 3:1 – 55 Кроос, 4:1 – 59 Бензема, 5:1 – 83 Роналду.
Реал Мадрид – Навас, Рамос, Начо, Пепе, Марсело, Бэйл (Х. Эрнандес, 84), Хамес (Иско, 68), Кроос, Модрич, Бензема (Медран, 84), Роналду.
Райо Вальекано – К. Альварес, Тито, Зе Каштру, Абдулайе, Инсуа (Кини, 25), Фатау, Лика, Буэно, Трашоррас (Хосабед, 62), Какута, Лео Баптистао (Манушу, 72).
Огоҳлантиришлар: Фатау (45), Тито (56), Лика (79), Кини (90+1)