"Мидлсбро" бош мураббийи Айтор Каранка ўз ишида Жозе Моуриньонинг иш услубини қўллатганини маълум қилди.
"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси "қироллик клуби"да Моуриньога ёрдам берган эди.
"Мен Моуриньо билан уч йил бирга ишладим. У биланишлаган одам бахтиёр бўлиши керак. Ўйинчилар нима хоҳлашини биламан, чунки мен ҳам футболчи бўлганман. Жозедан ўрганганларимни қўллашга ҳаракат қиляпман", - дейди Каранка.