Кириш Регистрация

Легионерлар: Азиз Ҳайдаровдан навбатдаги гол

Баҳо:
+ | -

Ўтган дам олиш кунлари хорижда тўп сураётган бир қатор ўзбекистонлик футболчилар ўз жамоалари сафида майдонга тушишди.

РОССИЯ
«Краснодар» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов, 9 ноябрь куни Россия Премьер-Лигаси 12-турида ўз майдонида «Рубин»га қарши ўйинда майдонга тушди. Ўйинни асосий таркибда бошлаган Аҳмедов учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. Учрашув «Краснодар»нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.

Москванинг «Локомотив» клуби аъзоси Виталий Денисов мазкур турда сафарда «темирйўлчилар» сафида «Торпедо» клубига қарши Москва дербисида майдонга тушди. Ўзбекистонлик ҳимоячи учрашувда асосий таркибда майдонга тушиб тўлиқ 90 ҳаракат қилди. Учрашувда «Локомотив» «Торпедо» устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

«УФА» сафида ҳаракат қилаётган ўзбекистонлик яна бир футболчи Вагиз Галиулин ҳам 12-тур учрашувида ўз жамоаси сафида майдонга тушди. Галиулин «УФА» сафида ўз майдонида «Ростов»га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушиб 74 дақиқа ҳаракат қилди. Ўйинда эса ҳисоб очилмаган - 0:0.

УКРАИНА
9 ноябрь куни Украина Премьер-Лигасида ҳам 12-тур ўйинларига старт берилди. Полтаванинг «Ворскла» клубида ўйнаётган ўзбекистонлик яна бир футболчи Санжар Турсунов ушбу турда жамоаси сафида «Черноморец» клубига қарши ўйинда 90 дақиқа ўйнади. «Черноморец» майдонида ўтказилган учрашувда 1:0 ҳисобида майдон эгалари ғалаба қозонган.

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ
9 ноябрь куни куни Жанубий Корея К-Лигасида 4-босқичининг 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди.«Сеонгнам» клубида ўйнаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров мазкур турда ўз жамоаси сафида сафарда «Сангжу» клубига қарши майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. Учрашув 1:1 ҳисобида якунланди.

БАА
5 ноябрь куни БАА Лига Кубоги доирасида бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди. Дубайнинг «Аш Шабоб» клубида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров Кубок баҳсида сафарда «Ал Иттиҳод» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушиб ўз голи билан жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди. Ҳайдаров учрашувнинг 81-дақиқасида рақиб дарвозасига гол уриб якуний ҳисобни ўрнатди. Ўзбекистонлик футболчи учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ўйнади, ўйин эса 2:0 ҳисобида «Аш Шабоб» ғалабаси билан якунига етган.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:37, 10.11.2014.
Ўқилди: 4634 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [6047]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [4376]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [4209]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3841]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3591]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3513]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3112]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2731]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2602]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [1987]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.