Кеча бўлиб ўтган Англия премьер лигаси доирасидаги "Суонси" хамда "Арсенал" клублари ўртасидаги ўйиндан (2:1) сўнг мезбонлар бош мураббийи Гарри Монк ўз мулохазаларини билдириб ўтди.
"Меҳмонлар ҳисобни очишгандан сўнг сиз ўйинга қайтиш учун нима қила оласан деб ўзингизча ўйлаяпсиз. Гильфи томонидан стандартдан киритилган гол ажойиб чиқди ва биз ҳисобда тенглашиб олдик. Биз ўйинни назорат қилишни хоҳлагандик ва ҳисобни тенглаштиргач, ўйинимиз янада кучайди. Ушбу голдан сўнг мен ўзимни анча хотиржам ҳис қила бошладим. Ботифимби Гомис томонидан киритилган ғалаба тўпи эса ажойиб бўлди, бундай голни киритишни Гомис анчадан буён кутаётганди, ҳиссиётларини у голни қандай нишонлаганидан хам кўриш мумкин. Ўйлайманки, биз ўйинни назорат қилдик ва "Арсенал" ва унга ўхшаш жиддий рақибларга қарши ўйинларда якунда ғалаба қозондик", -дейди мезбонлар мураббийи.
Эслатиб ўтамиз, кечаги баҳс мезбонларнинг 2:1 хисобидаги ғалабаси билан якунланган. Аввалига Алексис Санчес АПЛдаги ўзининг 8 голини киритиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, кейинчалик Гольфи Сигурдссон ва Ботефимби Гомис томонидан киритилган голлар мезбонларнинг ғалабасини таъминлади.