Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Италия футболидаги энг зўр “10” рақам эгалари

Баҳо:
+ | -

Замонавий футболда футболка елкасидаги рақамлар ҳар хил маънони билдирадиган бўлиб қолди. Эндиликда баскетболга хос рақамлар ҳам кириб келди футболга. Кимдир ўзи туғилган йилини ифодаловчи (масалан, 89), кимдир неча ёшда футбол ўйнашни бошлаганини билдирувчи рақамни (масалан 17), кимдир ўзи ёқтирган рақамни (масалан Анри 13 ни ёқтирган), кимдир кумирининг рақамини (масалан Бекхем каби 23) танлайди. Кўп дарвозабонлар орасида Бартездан кейин 16 урф бўлган эди. Бақоев эса ҳужумчи бўлса ҳам, иккичи ҳужумчилигини тасдиқлаган ҳолда 2 рақамида ҳаракат қилиши мумкин. Балотеллининг хаёлига нега 45 чи рақам остида тўп суриш фикри келиб қолганига эса изоҳ йўқ.

Классик футболда рақамлар муайян маънони билдирар эди. 9 рақами марказий ҳужумчига берилса, 8 ва 11 рақамларини қанот ҳужумчилари олишган. 10 рақамини эса, жамоанинг етакчилари ўзиники қилишар эди. Бундай футболчилар иккинчи ҳужумчи сифатида ҳаракат қилиб, асосий марказий ҳужумчидан фарқ қилган ҳолда фақат дарвозага зарба беришни ўйламасдан, ундан бир неча баробар кўп ҳажмдаги ишни бажарар эди. Бу рақам эгаси ўйин давомида ҳужумда ҳам, қанотларда ҳам, яримҳимоячи амплуасида ҳам, таянч яримҳимоясида ҳам ҳаракат қилаверар эди. Жамоа ўйинини унинг жисмоний ҳолатига боғлиқ бўлиб, ҳужумларни у бошлаб берар ва ўйинни ўз назоратида ушлар эди.

Қуйида Италия футболида 10 рақами масъулиятини муносиб равишда ўз елкасида кўтариб юрган футболчиларни эслаймиз.

1. Мишель Платини ("Ювентус", 1982-1987)
"Кўҳна Синьора" таркибида Зидандан ҳам олдин унданда муваффақиятли ўйнаган бу француз 2 марта скудетто, 1 марта Кубок эгалари кубоги, 1 марта Чемпионлар кубоги, Италия кубоги ва яна бошқа бир неча кубокларни олиб берганди Турин жамоасига. У ўша ўйинлари учун 3 йил кетма-кет "Олтин тўп" билан тақдирланган эди.

2. Жанкарло Антоньони ("Фиорентина", 1972-1987)
"Виолалар"нинг узоқ йиллик сардори бўлган ва кейинчалик Фиорентина шаҳри рамзига айланиб кетган Антоньони терма жамоа билан ҳам 1982 йили жаҳон чемпионлигига эришган. Уни жуда кўп катта жамоалар сотиб олишга уриниб кўришади, лекин футболчи бутун фаолиятини жонажон жамоасига бағишлайди.

3. Диего Армандо Марадона ("Наполи", 1984-1991)
Диего Армандо "Наполи" жамоасида 10 рақамида ҳаракат қилган. Марадонасиз нафақат "Наполи"ни, балки, дунё футболини тасаввур қилиб бўлмайди. У жамоа билан 2 та скудетто ва УЕФА кубогини қўлга киритган.

4. Жанни Ривера ("Милан", 1960-1979)
"Россонерилар" афсонаси деярли 20 йил давомида жамоада ушбу рақамни ҳечкимга бермаган. Риверани мухлислар "олтин бола" деб аташарди ва ундан кейинги кўп "ўнлик"ларга ҳам шу лақаб мерос бўлиб қолади.

5. Роберто Бажжо ("Фиорентина", "Ювентус", "Милан", "Болонья", "Интер", Брешиа", 1985-2004)
У бирон янги жамоага ўтишдан олдин, шартноманинг муҳим қисми сифатида унга 10 рақами берилишини шарт қилиб қўяр эди. У қайси жамоага бормасин, уни янги жамоаси мухлислари ҳам, собиқ жамоаси мухлислари ҳам бирдек олқишлашда давом этишар эди.

6. Валентино Маццола ("Торино", 1942-1949)
Ўша даврда Туриннинг иккинчи жамоаси "Буюк Торино" деб аталишига сабабчи бўлган футболчи. Италия тарихида ундан олдин ҳам, ундан кейин ҳам ундан буюкроқ футболчи бўлмаган. Афсуски Маццола 1949 йили авиаҳалокатга учраб вафот этади.

7. Франческо Тотти ("Рома", 1992 йилдан буён)
Эҳтимол, дейиш мумкинки, Франческо Тотти "10 рақами" аньанасини давом эттираётган сўнгги футболчидир. У "А" серия тарихида битта жамоа сафида урган голлари бўйича Сильвио Пиоледан кейинги ўринда турибди. Лекин унда ҳали биринчи бўлиб олишга имконият бор.

8. Зинедин Зидан ("Ювентус", 1996-2001)
Карло Анчелотти Зиданга бир муддат устозлик қилганини фахр билан эслаб юради. Лекин, Зидан жамоани деярли ўзи бошқарар эди.

9. Алессандро Дель Пьеро ("Ювентус", 1993-2012)
Агар у 1998 йил кузида оёғидан даҳшатли даражада жароҳат олмаганида, балки, Алекс бунданда кўп ишларни қилган бўларди. Буни аниқ била олмаймиз. Яна шуни ҳечқачон била олмаймизки, Тотти кучли эдими, Дель Пьероми?

10. Руд Гуллит ("Милан", "Сампдория", 1987-1995)
Арриго Сакки яратган "Милан"нинг юраги эди Руд Гуллит. У ўз фаолиятини сўнгги ҳимоячи амплуасида бошлаб, кейинчалик универсал ўйинчига айланиб кетади. "10 лик футболчи" бўлиш учун унда ҳамма нарса бор эди - ажойиб техника, майдонни кўра олиш, куч ва эҳтирос билан ўйнаш.

Манба: xabardor.uz
Киритилди: 15:58, 10.11.2014.
Ўқилди: 5792 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.