"Ливерпуль" бош мураббийи Брендан Рожерс мухлисларнинг жамоа яримҳимоячилари Филиппе Коутиньо ва Эмре Жонга қарата АПЛнинг 11-туридаги "Челси"га бой берилган ўйинда (1:2) ҳуштакбозлик қилганлари ҳақида куюниб гапирди.
"Мухлисларнинг бундай реакциясини тушуна олмаяпман. Охирги икки йил мобайнида улар жамоамиз ижросидаги муайян ўйин даражасига ўрганиб қолишди. Бу мавсум эса ўйинларимиз уларнинг хафсаласини пир қилмоқда ва буни тушуниш мумкин. Гап фақат Суаресни йўқотганимизда эмас. Бизда аллақачондан бери Старриж ҳам йўқ. Бу икки футболчи аксарият голларимизнинг муаллифлари эди. Улар майдонда бўлган вақтларда ҳатто ҳимоячиларимиз ўзларига нисбатан ишонч туйғусини ҳис этардилар.
Жамоага ёш футболчиларни таклиф этганмиз, уларга эса мослашиш учун вақт керак. Бизга фақат ишлашда давом этиш ва Старрижнинг қачон сафимизга қайтишини кутиш қолди холос. Ўшанда ўйин даражасини оширамиз ва керакли натижаларга эришамиз", - деган Рожерснинг сўзлари чоп этилди бир қатор инглиз нашрларида.