Бразилия терма жамоаси ҳамда "Челси" клубининг ҳужумкор яримҳимоячиси Оскар "кўклар" билан шартномасини 2019 йилга қадар узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати расман хабар бермоқда. Футболчининг ўзи янги келишувдан сўнг қуйидагиларни таъкидлади.
"Ўзимда йўқ хурсандман. "Челси" учун ўйнаш жон-у дилим. Англияда яшаш ҳам менга жуда ёқади. Бу ерда охирги икки йил давомида футбол ўйнашдан завқ олдим ва бу қувончим яна беш йил давом этишидан хурсандман", - деди Оскар.
Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли яримҳимоячи "Челси" таркибига Бразилиянинг "Интернасьонал" клубидан 2012 йил ёзида келиб қолган эди. Жорий мавсумда у Премьер-лигада 9 ўйинда майдонга тушиб, 3та гол уришга муваффақ бўлди.