Испания терма жамоаси бош мураббийи Висенте дель Боске "Челси" ҳужумчиси Диего Костани олдиндаги баҳслар учун таркибга жалб этмаганини унинг соғлиғига зиён етказишни истамагани билан изоҳлади.
"Диего Коста билан боғлиқ вазиятда муҳокама қиладиган нарсанинг ўзи йўқ. Кимдир уни термага чақирмай, таркибимизни кучсизлантирдик дегандай бўлди. Биз футбол олами кишиларимиз ва Диегога нима бўлганидан хабаримиз бор. Танаффус вақтида терма жамоа сафида иккита ўйин ўтказиш унинг соғлиғига таъсир ўтказиши мумкин эди. Бор гап шу. Бошқа ҳеч қандай сабаб йўқ", - деди дель Боске.
15 ноябрь куни испанлар Евро-2016 саралашининг Белоруссияга қарши ўйинида майдонга тушишса, орадан 3 кун ўтиб Германия билан ўртоқлик ўйини ўтказадилар.