"Реал" яримҳимоячиси Гарет Бэйлнинг агенти унинг мижози "МЮ"га ўтишни истаётгани ҳақидаги миш-мишларни инкор қилди.
"Реал" Бэйлни ди Марияга алмаштириши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзлар - мутлақо сафсата. Гарет АПЛга қайтмайди. У Мадридда вақтини жуда ажойиб ўтказмоқда ва "Реал" учун ўйнашда давом этишни хоҳлайди", - деди агент.