Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 0-0 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Павел Соломин: «Индонезия U19 бош мураббийи Ўзбекистоннинг ўйини ҳақида сўради»

Баҳо:
+ | -

Фаолиятини Индонезия миллий чемпионатида давом эттираётган тажрибали ҳужумчи Павел Соломин таътилни ўз яқинлари билан ўтказмоқда. Таъкидлаш жоизки, 2006 йилги миллий чемпионатимиз тўпурари ўз жисмоний тайёргарлигини бир маромда сақлаб туриш мақсадида Тошкент шаҳри иккинчи лигасида қатнашадиган “СКА Сибал” клуби сафида майдонга тушяпти. Индонезия футболининг бугунги ҳолати қай даражада? Маҳаллий миллий чемпионат қандай тизимда ўтказилиши ишқибозларимизни қизиқтириши табиий. Очиғини айтиш лозим, Павел Соломин ҳовли футболида (“дворовой футбол”) вояга етган десак, кўпчилик ишонмаса керак. Гарчи, унинг болалиги пойтахтимизда ўтган бўлса-да, Павел бирор бир болалар футбол клубида футбол билан жиддий шуғулланмаган. Асосан, маҳалладаги дўстлари билан копток тепиб юрган...

Павел Соломин футболчилик фаолияти давомида “Трактор” (2003 йил), “Пахтакор” (2005 йил), “Сатурн” (Россия, 2007 йил), “Навбаҳор” (2008 йил), “Локомотив” (2010 йил), “Сриуиджая” (Индонезия, 2011), “Шўртан” (2012 йил), “Персисам Путра Самар” (Индонезия, 2014 йил) жамоалари шаънини ҳимоя қилган.

— Индонезия миллий чемпионати хусусида тўхталсангиз?
— Маҳаллий биринчиликда 22 жамоа 2 гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун кураш олиб боради. Минтанақаларда дастлабки 4тадан ўринларни эгаллаган жамоалар “плей офф” йўлланмасини қўлга киритишади. Афсуски, қолганларга эса мавсум барвақт якунига етади.

— Ўз клубингиз ҳақида нима дея оласиз?
— Самаринда шаҳрининг “Персисам Путра Самар” жамоаси ўз минтақасида бешинчи поғонани эгаллаб, кейинги босқичга чиқа олмади. Шу боис жамоам учун жорий чемпионат эрта тугади.

— Клубда сиздан бошқа хорижликлар ҳам бор эдими?
— Ҳа. Мендан ташқари Босния ва Герцоговина, Эрон ҳамда Сурия давлатидан ҳам ўйинчилар “Персисам Путра Самар” сафида майдонга тушишганди.

— Индонезия футболининг бугунги аҳволи борасида фикрларингизни билмоқчи эдик?
— Ушбу давлат ҳукумати томонидан маҳаллий футболга бўлган эътибор анча кучайган. Клубларнинг инфратузилмаси яхшиланмоқда. Барча ёшдаги терма жамоалар қитъа миқёсида ўтказиладиган турли мусобақаларда ўз омадларини синаб кўришяпти. Мендаги маълумотларга қараганда, Индонезия навбатдаги Осиё ўйинларига мезбонлик қилар экан.

— Яқинда Мьянма мамлакатида ёшлар ўртасида навбатдаги Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Айтингчи, унда индонезиялик ёшлар сафида сизнинг клубдошларингиз ҳам қатнашдими?
— Ҳа. Шу терма мураббийи мендан Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг ўйин услуби тўғрисида сўради. Лекин, мен унга барибир Ўзбекистон ёшларини енга олмайсиз. Юртимизда келажаги порлоқ иқтидор эгалари жуда кўпчиликни ташкил этади деб айтгандим. Кўриб тургангиздек, вакилларимиз индонезиялик тенгқурларига ҳеч қандай имконият қолдиришмай, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ушбу баҳсда “Персисам” аъзолари ҳам вакилларимизга қарши тўп суришди. Энг асосийси, келаси йили Янги Зеландия яшил майдонларида ўтадиган ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати йўлланмаларидан бири қўлга киритилди. Фурсатдан фойдаланиб, барча ўзбекистонлик ишқибозларни мазкур мувафаққият билан самимий қутлаб қоламан.

— Индонезия футболида асосий диққат нимага қаратилади?
— Мураббийлар машғулотлар давомида футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигига катта аҳамият беришади. Қолаверса, Индонезиянинг аксарият термалари рақиб футболчиларига нисбатан босим уюштириш ва тезкор қарши ҳужумлар асосида ўйинни ташкил этишади. Табиийки, яхши жисмоний тайёргарликка эга футболчи индивидуал тарзда майдонда тезкор ва чаққон ҳаракат қилиш имконига эга бўлади.

— Маҳаллий об-ҳавога кўникиш қийин кечмадими?
— Маълумки, Индонезия ҳудудининг асосий қисми ороллардан иборат. Энг қизиғи, Самаринда шаҳри мўътадил иқлимга эга эди. Яъни, йил давомида, ҳатто ёмғирлар мавсумида ҳам ҳарорат 32 даражани ташкил этарди.

— Тошкент шаҳри иккинчи лига вакили “Носта” жамоаси сафида майдонга тушишингиз кўпчиликни ҳайрон қолдирди?!
— Саволингизни тушундим. Аслида, “Носта”ни янги номларни кашф этадиган, ўзбек футболига бир қатор иқтидор эгаларини етказиб берадиган клублар сарасига қўшиш мумкин. Ўзимдан ташқари, марҳум Карлен Абрамов, Николай Гурьянов, Марсел Идиатуллинларни мисол қилиб кўрсатишим мумкин. Клубнинг ўйновчи мураббийи Станислав Носковни худди қадрдон отамдек деб биламан. Футболчи бўлиб шаклланишимда, ҳаётда ўз ўрнимни топишимда у кишининг ўрни беқиёсдир. Устозим 54 ёшда бўлишига қарамасдан ёшлар билан бир сафда ҳамон майдонда ҳаракат қилмоқда. Унинг таркибда пайдо бўлиши “Носта” футболчиларига қўшимча куч бағишлайди. “Носта” сўнги тур учрашувларини юқори савияда ўтказди. Кетма-кет 6та учрашувларда рақиблар йирик натижалар билан доғда қолдирилди. Масалан, “Намуна” (4:0), “Истиқлол-2” (4:0), “Беруний” (8:0), “Олимпик” (8:0), Локомотив-БФК” – (8:1), “Оқтепа-2” (8:0) жамоалари мағлубиятга учратилди. “Посбон” билан эса муроса кўчаси танланди, 3:3. Баъзида ҳайрон қоласан?! Шундай катта натижалар билан имкониятни бой берган жамоа раҳбарлари қаерга қарашяпти деган савол туғилади?!

— “Персисам Путра Самар” билан шартнома неча йилга тузилганди?
— 1 йилга.

— Бошқа клублардан таклифлар бўлдими?
— Ҳа бор эди. Лекин ўзим хоҳламадим.

— Келгуси режалар қандай?
— Ҳозирча таътилдаман. Индонезия миллий чемпионати февраль ойида бошланади.

— Демак, кейинги фаолиятингизни яна шу давлатда давом эттирар экансиз-да?
— Аниқ билмайман. Олдимда 2-3та вариант бор. Қайси клуб таркибига қўшилишимни вақт кўрсатади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:01, 16.11.2014.
Ўқилди: 8895 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.