Испания терма жамоаси бош мураббийи Висенте Дель Боске терма жамоа аъзолари Сеск Фабрегас ҳамда Диего Коста терма жамоа асосий таркибидаги жойларини йўқотишлари мумкинлигини айтиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, ҳар иккала футболчи Беларусьга қарши ЕВРО-2016 саралаш учрашувидан олдин терма жамоа таркибига келиб қўшилмаган. Маълумотларга кўра, Фабрегас ҳамда Косталар жароҳатлари сабаб терма жамоа машғулотларига ташриф буюришмаган. Аммо, Испанияда кўпчилик иккала футболчи ҳам аслида жароҳати бўлмагани, шунчаки клуб манфаатларини терма жамоаникидан устун ҳисоблашган дея таҳмин қилишмоқда.
"Фабрегас ва Коста терма жамоага қайтганларида уларнинг позицисида аллақачон бошқа футболчилар тўп сураётган бўлиши эъҳтимоли йўқ эмас. Бу қўрқитиш эмас, балки ҳақиқат. Менинг вазифам Испания футболи учун фойдали бўладиган қарорлар қабул қилиш", - дейди Дель Боске.