«Реал» ярим ҳимоячиси Лука Модрич Хорватия терма жамоаси сафида Евро-2016 саралаш босқичи доирасида Италияга қарши ўйинда жароҳат олганди.
Маълум бўлишича, футболчининг пайлари чўзилган. Унинг жароҳатдан тўлиқ фориғ бўлиши учун 6 ҳафта вақт кераклиги тахмин қилинмоқда. Демак, у 2014 йил давомида бошқа майдонга туша олмайди.