Испания терма жамоаси бош мураббийи Висенте Дель Боске аввалроқ терма жамоа сафига келиб қўшила олмаган футболчилар борасида айтилган гапларни қўрқитиш сифатида қабул қилмаслик кераклигини таъкидлади.
"Агар Фабрегас ва Костага асосий таркибда жой кафолатланмаганини айтсам, бу қўрқитиш бўлмайди. Мен ҳеч кимдан қасос олаётганим йўқ. Шунчаки менинг гапларим футболга бегона бўлмаган факт. Ҳар бир футболчи асосий таркибда майдонга тушиши учун меҳнат қилиши керак. Қолаверса, ҳеч ким терма жамоадаги ўрнини йўқотгани йўқ", - дейди Дель Боске.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Испания терма жамоаси бош мураббийи Беларусьга қарши ЕВРО-2016 саралаш ўйинини ўтказиб юборган Сеск Фабрегас ва Диего Косталар борасида танқидий фикр билдирган эди.