Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Корейс ОАВлари: «Кубок финалида Жепаров қаҳрамон бўлиши мумкин»

Баҳо:
+ | -

Жанубий Корея Кей-лигасида 1 ва 2-ўринлар муддатидан аввал ҳал бўлиб улгургач, мавсумдаги охирги совринлардан биригина ўз эгасини кутиб турибди. 23 ноябр куни Сеулдаги муҳташам «World Cup»да майдон эгаси «Сеул» ва «Сеонгнам» жамоалари Корея футбол ассоцияцияси кубоги финалида рўбарў келишади.

Ушбу соврин иккала жамоа учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ўртага Кубок финалидаги соврин билан бирга Осиё Чемпионлар лигасининг янги мавсумига бериладиган йўлланма ҳам қўйилган. Кей-лигада жон сақлаш учун курашаётган “Сеонгнам” ҳам, 3-ўрин учун жонини жабборга бераётган “Сеул” ҳам кейинги йили Осиё майдонларида омадини синаб кўришни истайди. Корейс ОАВларига кўра, Кубок финалида ғалаба қозонган жамоа 200 миллион вон (тахминан 180 минг АҚШ доллари) эгасига айланади.

Кўпчилик «Сеул»нинг осонлик билан ғалаба қозонишини таҳмин қилаётган бир пайтда сеонгнамликлар устози Ким Ҳак Бом совринга эришишлари мумкинлигига қаттиқ ишонмоқда. Лекин 2008 йилдан буён Сеонгнам «World Cup stadium»да ўтказган 8 ўйиндан 7тасида мағлубиятга учраганлиги ҳақидаги нохуш статистика ҳам бор. Корейс ОАВларию футбол мутахассислари якшанба куни ўтадиган финал баҳсида сеулликлардан Эскудеро, Осмар, Юн Ир Лок каби футболчилар асосий ролни бажаришса, “Сеонгнам” сафида Сервер Жепаров ва Ким Те Хван каби футболчилардан қаҳрамонлик кутишмоқда. Айниқса, Кей-лиганинг сўнгги турларини юқори даражада ўтказаётган Сервер Жепаров ОАВда кўп тилга олиняпти.

Хабарингиз бор, терма жамоамиз сардори ўз вақтида «Бунёдкор»дан «Сеул»га ўтиб, сеуллик футбол мухлисларининг ёқимтойига айлана олган. Шу нуқтаи назардан Сервер ўзининг собиқ ва жонажон клубига қарши қандай ўйин кўрсатиши ҳам кўпчиликка қизиқ. Корейс ОАВлари тахминларига кўра, Сервер Жепаров Кубок финалида хужумчи орти позициясини эгаллаши кутилмоқда.

Отабек Йўлдошев
Жанубий Корея, Сеул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:22, 21.11.2014.
Ўқилди: 6227 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.