«Манчестер Юнайтед» сардори Уэйн Руни «Арсенал»га қарши ўйин олдидан Дэнни Уэлбек борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Албатта, Дэнни ҳамиша бизнинг жамоада бўлган. Уэлбек – манчестерлик йигит, шу боис уни «Арсенал»да кўриш ғалати. Лекин футбол ҳозир шунақа, ўйинчилар жамоадан кетишади.
Ўйлайманки, Дэнни учун ушбу ўтиш яхши бўлган. У бир нечта голлар урди ва яхши ўйнамоқда. Дэнни ҳамиша охиригача курашади», – дейди Руни.
«Арсенал» ва «Манчестер Юнайтед» ўртасидаги ўйин бугун 22.30да бошланади.