«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Испания чемпионатларида гол уриш бўйича ўзи ўрнатган рекорд борасида фикрлари билан ўртоқлашди.
«Испанияда дастлабки голни урганимда, қандайдир рекордларни янгилайман деб ўйламаган эдим. Боз устига, Тельмо Сарранинг рекордини янгилаш хаёлимга ҳам келмаганди.
Мен бу ишни кўп йиллар давомида менга ёрдам бериб келган инсонларнинг қўллаб-қувватлаши орқали амалга оширдим. Ушбу рекорд уларники. Мен билан бирга бўлиб келишгани учун уларга раҳмат айтаман. Ҳозирги кунда биз билан бирга бўлмаса ҳам, ўз вақтида мени қўллаб-қувватлаганларга ҳам раҳмат айтаман», – дейди Месси.
Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли аргентиналик футболчи Испания чемпионатининг 12-тури доирасида кеча бўлиб ўтган «Севилья»га қарши ўйинда (5:1) "хет-трик"ни расмийлаштирди ва Ла лигадаги голлар сони бўйича Тельмо Саррадан ўтиб кетиб, 1-ўринга чиқиб олди. Энди Месси ҳисобидаги голлар сони 253тани ташкил қилмоқда.