Англиянинг "Манчестер Юнайтдед" клуби афсонаси, айни дамда жамоада бош мураббий Луи ван Гаалга ассистентлик қилаётган Райан Гиггз голландиялик мураббийдан кўп нарса ўрганаётганини айтди.
"Ван Гаал билан муносабатларимиз жуда яхши. У менга жамоанинг жуда кўп муҳим вазифаларини буюрмоқда, ваҳолангки, у Манчестерга келгунича биз деярли таниш эмас эдик. Мен жамоани яхши биламан, бу ернинг маданиятини ҳам. Шунинг учун ҳам ван Гаалга бу ерга кўникиши учун кўп ёрдам бердим. Албатта, унинг тажрибасига шубҳа қилмайман. Ван Гаал жуда кўп таниқли ва кучли жамоаларда ишлаган. Биз Манчестерда бир-биримизга кўп ёрдам бермоқдамиз, аммо бу ерда ван Гаал мураббий ва барча қарорларни у қабул қилади. Мен эса шунчаки ундан ўрганмоқдаман", - дейди Гиггз.