Лондоннинг "Арсенал" клуби ижрочи директори Иван Газидис жамоа бош мураббийи Арсен Венгер билан суҳбат қурган.
Британия ОАВ хабарига кўра, клуб раҳбарияти Арсеналнинг сўнгги ўйинлардаги қониқарсиз натижаларидан норози ва бу борада бош мураббийга бир нечта саволлар пайдо бўлган.
"Арсенал" сўнгги учта ўйиннинг бирортасида ҳам ғалаба қозона олмаган. Айниқса "Андерлехт" билан ўйиндаги дуранг натижа клуб раҳбариятини қаттиқ ранжитган. Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" ЕЧЛ 4-тури доирасида ўз майдонида "Андерлехт" клубига қарши ўйинда 3:0 ҳисобида олдинда бораётганига қарамай, якунда 3:3 ҳисобида дуранг ўйнаган эди. Шунингдек, шанба куни "Манчестер Юнайтед" клубига қарши ўйиндаги мағлубият ҳам клуб раҳбариятини ранжитган.