Европа чемпионлар лигасининг 5-тури доирасида кеча бўлиб ўтган ўйинларда эътиборга молик қуйидаги воқеалар қайд этилди.
Кун рекорди
“Барселона” етакчиси Лионель Месси “АПОЭЛ” жамоасига учта гол уриб, “Реал Мадрид” ҳужумчиси Раулнинг рекордини янгилади. Энди Месси “Чемпионлар лигаси” тарихида энг кўп гол урган ўйинчи бўлди. Унга бу натижани қайд қилиш учун 91 та ўйин керак бўлди.
Кун голи
Ёзги трансфер вақтида “Барселона” клубига келиб қўшилган Луис Суарес ўзининг янги жамоаси таркибидаги илк расмий голини урди. Бу гол ўйиннинг 27-дақиқасига тўғри келди ва бу жамоанинг ғалаба голи бўлди.
Кун жамоаси
Моуриньо қўл остидаги Лондоннинг “Челси” жамоаси Гельзенкирхеннинг “Шальке-04” клубига меҳмонда жавобсиз 5 та гол урди.
Кун ўйинчиси
Европанинг кучли жамоаларидан бири бўлган “Бавария”га қарши кечган ўйинда Серхио Агуэро жамоасининг ғалабага эриши учун қўлидан келган ҳамма ишни қилди. 3:2 ҳисобида “шаҳарликлар” фойдасига ҳал бўлган ўйинда Агуэро жамоасининг учала голини ҳам ўзи киритди.
Кун “хет-трик”и
Лионель Месси “АПОЭЛ”га қарши кечган ўйинда илк бор “хет-трик”га эришган ўйинидаги барча голларни ўнг оёғида урди. Бундан ташқари у тўрт рекордини “хет-трик” билан нишонлаган.