Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

«Барселона» мухлисаси ўзининг 100 йиллик юбилейини «Камп Ноу»да нишонлади

Баҳо:
+ | -

“Барселона”нинг узоқ йиллик мухлисаси Донья Мартина жамоанинг “Севилья”га қарши, Месси 3 та гол уриб, Ла-Лига тарихидаги энг яхши тўпурарга айланган ўйинини ҳам трибунага келиб кузатган эди. Орадан 3 кун ўтгач, бу хоним 100 ёшга тўлди. Жамоа раҳбарияти бу юбилярни ўз қароргоҳига таклиф қилди ва ўзига хос зиёфат уюштириб, Донья Мартина учун махсус тикилган “кўк-анорранглилар” либосини совға сифатида тақдим этди.

Мартина хоним Каталониянинг бир чеккасидаги Корнелья-де-Льобрегат шаҳарчасида истиқомат қилади ва ҳар сафар узоқдан келиб, жамоа ўйинларига тушади.

“Мени ўйинларга ҳар доим эрим Франциско олиб тушар эди, аммо охирги бир йилда у бетоб бўлиб қолгач, ёлғиз ўзим келишимга тўғри келмоқда. Мен ҳар сафар “Камп Ноу”дан чиқиб кетаётганимда, бу ерга яна қайтишни ният қиламан” – дейди Донья Мартина хоним El Mundo Deportivo журналистига берган интервьюсида.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 20:27, 26.11.2014.
Ўқилди: 3604 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.