Кириш Регистрация
31/05 19:00 Сурхон 1-0 Сўғдиёна
31/05 19:30 ОКМК 1-0 Металлург
02/06 00:00 Боруссия Д - Реал Мадрид
02/06 21:00 Аталанта - Фиорентина

Брендан Рожерс: "Битта ўйин бутун мавсумни ўзгартириб юбориши мумкин, биз шунга умид қиляпмиз"

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" бош мураббийи Брендан Рожерсга жамоа кўрсатаётган натижаларни яхшилаш йўлида нималар қилиш лозимлиги тўғрисида савол беришди. Мураббийнинг таъбирича, "қизиллар"нинг энг катта муаммоси - руҳиятда.

"Спортда, жумладан футболда ҳам, мағлубият баъзида сени кучлироқ қилиши, кўп нарсани ўргатишига ишонаман. Сен уларга нисбатан қандай муносабатда бўлишни, ғалаба йўлига қай тарзда қайтиш мумкинлигини ўрганасан. Баъзида бутун бир мавсумни ўзгартириб юбориш учун биргина ўйиннинг ўзи етарли бўлади. Айнан шу нарса бизга етишмаётганига ишончим комил. Ҳозирча, "Тоттенҳэм" билан ўйинни ҳисобга олмаганда, ҳали бирорта ҳам баҳсда ўтган йилги даражамизда ўйин кўрсата олмадик.

Ҳеч қачон фақат бир нарса қила кўрма - таслим бўлма. Биз ҳам бундай қилмаймиз. Курашишда ва адолат ғолиб келишига умид билан ишлашда давом этамиз, очколар йиға бошлаймиз. Ҳамма ҳам хато қилиши мумкин. Биз бугунги кунимиз билан яшашимиз ва бор диққатимизни кейинги ўйинга қаратишимиз керак. Бу ерда кўп нарса психологик жиҳатларга, ўз кучимизга қанчалик ишонишимизга боғлиқ. Менинг ишим - футболчилар билан алоҳида-алоҳида суҳбатлашиш, уларни машғулотлар майдони қувноқ жой эканига ишонтириш. Жамоадаги ҳамма навбатдаги ўйин ҳар биримиз учун навбатдаги имконият эканини тушуниши лозим", - дея Рожерсдан иқтибос келтиради ESPN.

Манба: www.championat.com
Киритилди: 19:39, 26.11.2014.
Ўқилди: 3295 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.