Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

Месси ва Анчелоттидан рекорд ёхуд ЕЧЛдаги энг муҳим воқеалар

Баҳо:
+ | -

Чемпионлар лигасининг 5-турида бир қатор воқеалар бўлиб ўтди. Биз ана шу воқеалар орасида энг аҳамиятли 7 таси ҳақида тўхталиб ўтишни жоиз топдик.

Мессидан рекорд
"Барселона"нинг аргентиналик ҳужумчиси Лионел Месси 4 кун ичида иккита "хет-трик" қайд этиб, иккита рекордни янгилади. Ҳа, бунақасини ҳар қандай футболчи орзу қилиши мумкин. Лео АПОЕЛга қарши учрашувда киритган 3 та голидан сўнг, ҳисобидаги голлари сонини 74 тага етказиб, Чемпионлар лигаси тарихидаги энг сермаҳсул тўпурарга айланди. Месси ўз рекордини янада яхшилаш имкониятига эга.

Суаресдан узоқ кутилган гол
Ниҳоят Луис Суарес "Барса" сафидаги дастлабки голини киритди. Уругвайлик ҳужумчи АПОЕЛга қарши ўйиннинг 27-дақиқасида муваффақият қозонди. Луис илк голини уриш учун 6 та учрашувда майдонга тушишига тўғри келди. Ажаб эмас бу голдан сўнг Суарес яна олдингидек голни "хидини" сеза бошласа.

Рус клублари муваффақияти
Ушбу турда Рус клублари муваффақиятли қатнашишди. Дастлаб Москвада ЦСКА "Рома" билан ўйиннинг сўнги сонияларида мағлубиятдан қутулиб қолиб, 1 очколи бўлган бўлса, сўнгра "Зенит" Санкт-Петербургда "Бенфика"ни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди. Шу тариқа Россиянинг иккала жамоаси ҳам гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолишди.

Ди Маттео собиқ шогирдларини роса сийлади
"Шалке 04" жамоаси бош мураббийи Ди Маттео собиқ жамоасига қарши ўзгача иштиёқ билан тайёрларлик кўрган кўринади. Ҳар ҳолда у эски шогирдларини меҳмондорчиликни ўз ўрнига қўйган ҳолда, уйларига хурсанд ҳолда қайтишларини таъминлади. "Челси" футболчилари ҳам ўта шафқатсиз экан! Чемпионлар лигасида ғалаба келтирган мураббийларини аяб ўтиришмади. Ҳа, бугунги "Челси"ни тўхтатиб қолиш, осон эмас!

"Ливерпул" қачон ўзига келади?

Англия чемпионатида ишлари юришмаётган "Ливерпул" Чемпионлар лигасида ҳам ўзига ўхшамаяпти. Кўпчилик "Қизиллар" турнирда қаторасига учта мағлубиятдан сўнг, "Лудогорец"ни роса адабини беришса керак деб таҳмин қилишганди. Бироқ Роджерс шогирдлари камтарона болгар жамоаси билан муроса кўчасини танлаб, мухлисларни яна ранжитди. Шундай бўлса ҳам "Ливерпул"да гуруҳдан чиқиш учун имконият сақланиб қолинди. Бунинг учун жамоа сўнгги турда "Базел"ни тиз чўктириши лозим бўлади. 

Агуеро "Голливуд"ни ишғол этди!
Ўтган турда кутилмаганда ўз майдонида "ЦСКА"га имкониятни бой бериб қўйган "Манчестер Сити"нинг гуруҳдан чиқиши сўроқ остида қолган эди. Бироқ Пелегринни шогирдлари дарҳол ўзларига келиб олишди. "Бавария"га қарши баҳс жамоа ҳужумчиси Серхио Агуерога бағишланди. Аргентиналик футболчи Нойер дарвозасини уч марта аниқ нишонга олиб, жамоасига муҳим ғалабани туҳфа этди. Энди "шаҳарликлар" сўнгги турда "Рома"ни сафарда доғда қолдира олишса, нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритишлари мумкин.

Анчелотти ҳам рекордчи
Ҳа деб, Роналду ва Месси рекорд ўрнатаверадими. "Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти ҳам бу борада футболчилардан қолишмаслигини кўрсатиб қўйди. "Қироллик клуби" италиялик мутахассис қўл остида қаторасига 15-ғалабани тантана қилишди. Шу тариқа Карло ота Мунос ва Моуриноларнинг рекордини такрорлади. Олдинроқ ушбу иккала мураббий ҳам "Реал" билан кетма-кет шунча ютуққа эришишган. Энди Анчелоттида рекордни янгилаш имконияти бор. Бунинг учун унинг шогирдлари Испания чемпионатининг навбатдаги турида ғалабага эришишлари лозим. 

Фурқат Юсупов

Манба: www.furkat.uz
Киритилди: 16:49, 27.11.2014.
Ўқилди: 7288 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.