Лондоннинг "Арсенал" клуби "Челси" дарвозабони Петр Чехни харид қилиш фикрида эмас. Бу ҳақда "тўпчилар" бош мураббийи Арсен Венгернинг интервьюсидан хулоса қилиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ лондонликлар Чехни 7 миллион евро эвазига трансфер қилиш бўйича келишувга эришганлари ҳақида хабар қилинганди.
"Биз бирорта ҳам футболчини харид қилиш масаласида таклиф билан чиқмоқчи эмасмиз. Подольскийга келсак, у жиддий рақобатда дуч келди. Шунга қарамай у машғулотларда жуда берилиб ишламоқда ва ҳамон ажойиб ўйинчи бўлиб қолмоқда", - деди Венгер.