Эртага Англия премьер-лигасининг навбатдаги тур ўйинларига старт берилади. Шу ўйинлардан бирида "Вест Бромвич" ўз майдонида Лондоннинг "Арсенал" жамоасини қабул қилади. "Арсенал" бош мураббийи эртанги ўйинда қатнаша олмайдиганлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот бериб ўтди.
"Шчеснининг майдонга қайтишига ҳали эрта. У кейинги ҳафтадан машғулотларда қатнашишни бошлайди. Косьелни эса эртанги ўйинни асосий таркибда бошлаши мумкин. Унинг аҳволи яхшиланган.
Уэлбек эртага майдонга тушиши мумкин, лекин тест натижаларига ҳам қарайман. Артетанинг аҳволи яхши эмас. У учинчи мартта бу йилги мавсумда жароҳат олмоқда. У 2-3 ҳафтадан сўнг машғулотларга қўшилса керак. Уолкотт терма жамоа йиғинидан озгина муаммо билан қайтиб келди. У машғулотларда қатнашмоқда, лекин уни эртанги баҳсда майдонда кўрмасак керак. Чоршанба куни бўладиган ўйинда ҳам у қатнаша олмайди", - дейди Арсен Венгер.