"Челси" яримҳимоячиси Сеск Фабрегас ўзи тўп сурган клублар ичида айнан "кўклар" энг яхши футболни намойиш этаётганини таъкидлагани устози Жозе Моуриньонинг эътиборини тортди.
"Шогирдларимнинг бошқа мураббийлар қўл остида, бошқа футболчилар билан бирга ва бошқа клуб таркибида ўтказган фаолиятлари ҳақида гапиришни истамайман. Буни ўз ишимнинг бир қисми деб ўйламайман. Лекин биласизми, агар бу ҳақда Фабрегас гапирса, бу ниманидир англатади, ахир у "Арсенал" ва "Барселона" каби катта жамоаларда тўп сурган. Буни ўзи айтмаганида ҳам қандай ўйнаётгани ва бундан хурсандчиликни ҳис этаётганини қараб билиш мумкин. Бунинг учун сўзлар шарт эмас, Сескка назар солиш ва майдондаги ҳаракатлари орқали кўрсатаётган ўйинидан бахтлигини илғаб олиш кифоя", - дея Моуриньодан иқтибос келтириб ўтди The Sport Review.
Мавсумда Фабрегас 17 ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 14та голли пас муаллифи бўлиб турибди.