"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо "Олтин тўп" соврини ҳақида фикр билдирди ва унинг шогирдлари учун шахсий совринлар ҳеч нарсани англатмаслигини маълум қилди.
"Олтин тўп"га ўхшаган совринлар футболнинг фойдасига хизмат қилмайди. Шунинг учун мен у ҳақида ўйламайман. Бундай совринларнинг топширилиши бир футболчининг бошқалари устидан устун эканлигини кўрсатади. Биз клубимизда бундай бўлишини хоҳламаймиз.
Бошқа томондан бу жамоавий меҳнатнинг самарасидир. Бу борада безовта бўлмаган маъқул, "Олтин тўп"га ўралашиб қолмаслик керак. Рўйхатда Фабрегас ва Азарларни кўриб, улар бу соврин ҳақида ўйламаётганликларига ишонаман.Уларнинг хаёлларида биринчи галда жамоа, яхши ўйнаб, ғалабаларга эршиши турибди", - дейди Моуриньо.