Кириш Регистрация
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария 2-0 Италия
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения

«Реал» қийин ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

"Реал" кетма-кет иккинчи ўйинда кичик ҳисобдаги ғалаба билан чекланмоқда. "Базель"га қарши бўлиб ўтган ЕЧЛ баҳсидан кейин "Малага" мадридликларга жиддий қаршилик кўрсатди.

"Реал" ўйиннинг 18-дақиқасида Роналду ва Бенземанинг ҳаракатлари эвазига ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Ўйиннинг қолган қисмида ҳам устунлик ва ташаббус мадридликлар томонида бўлган бўлса-да, майдон эгаларининг ҳужумлари хавфли бўлди. Жумладан, 3 марта тўп Касильяс қўриқлаётган дарвозанинг тўсини ва устунига текканини таъкидлаш лозим.

Ўйин тугашига яқин қарши ҳужум натижасида Бэйл гол урмаганида, майдридликлар очко йўқотиб қўйишлари ҳам мумкин эди. Боиси, қўшиб берилган дақиқаларда Роке Санта Крус битта жавоб тўпини киритишга муваффақ бўлди.

Криштиану Роналдунинг голли серияси ушбу ўйинга келиб тўхтаб қолди, ваҳоланки, унда гол уриш учун 2та юз фоизли имконият юзага келганди, аммо у дарвозабонни доғда қолдира олмади.

Мадридликлар муҳим 3 очкони қўлга киритишди ва жадвалда пешқадамлик қилишда давом этади.

Испания Ла лигаси, 13-тур
Малага – Реал Мадрид 1:2 (0:1, 1:1)
Голлар: 0:1 – 18 Бензема, 0:2 – 83 Бэйл, 1:2 – 90 Санта Крус.
Малага – Камени, Санчес (Анхелери, 67), Росалес, Велигтон, Бока, Саму, Дардер, Кастильехо, Ресио (Аньор, 78), Дуда (Орта, 65), Санта Крус.
Реал Мадрид – Касильяс, Рамос, Карвахаль (Варан, 85), Пепе, Марсело, Иско, Бэйл (Эрнандес, 89), Родригес, Кроос, Бензема (Ильяраменди, 73), Роналду.
Огоҳлантиришлар: Дардер (30), Кроос (43), Иско (71), Марсело (80), Велигтон (90).
Четлатиш: Иско (86).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:49, 30.11.2014.
Ўқилди: 5555 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.