Кириш Регистрация
01/06 19:30 Бунёдкор 0-3 Нефтчи
02/06 00:00 Боруссия Д 0-2 Реал Мадрид
02/06 19:00 Андижон - Пахтакор
02/06 19:30 Насаф - Локомотив
02/06 21:00 Аталанта - Фиорентина

АПЛ. «Саутгемптон» жиддий синовдан ўта олмади

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасида мавсум кашфиёти бўлиб, мусобақа жадвалида "Челси"дан кейинги 2-ўринни эгаллаб турган "Саутгемптон" илк жиддий синовдан ўтди. Аниқроғи, ўта олмади. Рональд Куман шогирдлари ўз майдонларида "Манчестер Сити" босимига дош бера олишмади.

"Авлиёлар" ўйин бошидан ҳимоявий ўйин услубини танлаб, қарши ҳужумга эътиборни қаратишди. Улар номдор рақибнинг дастлабки дақиқалардаги ҳужумларини қайтариб, ўзлари ҳам олдинга ўта бошладилар. Масалан, мезбонлар фақат омадсизлик ёки тажрибасизлик туфайли ўйиннинг 21-дақиқасида дарвозани ишғол қила олишмади. Чап қанотдан юқорилатиб узатмадан кейин Пелле 6-7 метрдан зарба йўллай олмади. Тўп Хартга тегиб қайтди ва бошқа ҳужумчи зарба йўллади. Харт яна тўпни қайтарди.

Иккинчи бўлим бошида Пеллегрини шогирдлари ҳисобни очишди. Агуэро зарба бериш учун қулай вазиятга чиқаётган Турега тўп билан таъминлади ва Яя 16 метрдан кучли зарба бериб, дарвозани ишғол қилди.

Шундан кейин ҳам устунлик асосан манчестерлик томонида бўлди. Ўйин тугашига 15 дақиқа қолганида "Сити" марказий ҳимоячиси Эльяким Мангала иккинчи сариқ карточка туфайли майдондан четлатилди. Бу ҳолат мезбонларга ортиқча ишонч берди ва катта куч билан олдинга интилишди. Натижада қарши ҳужумларда икки марта жазоланишди. Дастлаб Лэмпард, кейин эса Клиши дарвозани ишғол қилиб, ҳисобни йирик кўринишга келтиришди.

"Манчестер Сити" ушбу ғалабадан кейин мусобақа жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олди ва "Челси" билан орадаги фарқ 6 очкони ташкил қилмоқда.

АПЛ, 13-тур
Саутгемптон – Манчестер Сити 0:3 (0:0)
Голлар: 0:1 – 51 Туре, 0:2 – 80 Лэмпард, 0:3 – 88 Клиши.
Саутгемптон – Форстер, Бертран, Клайн, Алдервейрелд, Фонте, Ваньяма, Шнайлерлин (Йосида, 46), Дэвис (Маюка, 82), Тадич, Мане (Лонг, 68), Пелле.
Манчестер Сити – Харт, Сабалета, Мангаля, Компани, Клиши, Фернандиньо, Туре, Навас (Демичелис, 76), Насри (Лэмпард, 65), Агуэро, Йоветич (Милнер, 55).
Огоҳлантиришлар: Ваньяма (7), Агуэро (9), Мангаля (22), Компани (81).
Четлатиш: Мангала (74).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:44, 30.11.2014.
Ўқилди: 3743 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.