Кириш Регистрация
11/04 00:00 Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид 1-1 Жирона
11/04 16:30 Арсенал 1-2 Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад 3-3 Алавес
11/04 18:00 Кальяри 1-0 Кремонезе
11/04 18:00 Торино 2-1 Верона
11/04 19:00 Брентфорд 2-2 Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли 0-2 Брайтон
11/04 19:15 Эльче 1-0 Валенсия
11/04 21:00 Милан 0-3 Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль 2-0 Фулхэм
11/04 21:30 Барселона 4-1 Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта 0-1 Ювентус
12/04 00:00 Севилья 2-1 Атлетико
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 16:00 Навбаҳор - Сурхон
12/04 17:00 Динамо - Локомотив
12/04 17:00 Осасуна - Бетис
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 18:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
12/04 18:00 Ноттингем Форест - Астон Вилла
12/04 18:00 Сандерленд - Тоттенхэм
12/04 18:15 Андижон - ОКМК
12/04 19:15 Мальорка - Райо Вальекано
12/04 20:30 Челси - Манчестер Сити
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 21:30 Сельта - Реал Овьедо
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 00:00 Атлетик Бильбао - Вильярреал
13/04 18:00 Насаф - Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор - Машъал
13/04 20:15 Қизилқум - Сўғдиёна
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио
14/04 00:00 Ман. Юнайтед - Лидс
14/04 00:00 Леванте - Хетафе

«Барселона» сўнгги сонияларда ғалабани илиб кетди!

Баҳо:
+1 | -

"Барселона" клуби кучли рақиб — "Валенсия" майдонида кечган мураккаб ўйинда ўта қийин ғалабани қўлга киритди. Ўйин шундай кечдики, "Барса" ҳам, "Валенсия" ҳам йирик ҳисобда ғалаба қозониши мумкин эди. Аммо ўйин тақдирини ўйиннинг энг сўнгги сонияларида киритилган гол ҳал қилди!

Шубҳасиз, бугунги ўйин қаҳрамонларидан бири каталонияликлар дарвозабони Клаудио Браво бўлди. У ўйин давомида валенсияликларнинг камида 3та яққол голга тортадиган зарбаларини бартараф этди. Айниқса, иккинчи бўлимда бирга-бир вазиятда Фигули, ҳамда Негредо томонидан яқин масофадан йўлланган зарбаларни қайтарилиши дарвозабоннинг маҳоратидан дарак берди.

Луис Суарес ўйин қаҳрамони бўлиши мумкин эди. У икки марта ўта қулай вазиятлардан гол ура олмаган бўлса, уругвайлик футболчининг "тоза" голини ҳакамлар офсайд деб баҳолаб, бекор қилишди.

Шунга қарамай, ўйиннинг охирги сонияларигача майдонда кескин кураш кечди. Қўшиб берилган 3 дақиқа ичида "Барса" кетма-кет 3 март бурчак тўпини тепди. Сўнгги бурчак тўпи тепилаётганида ўйин тугашига 15 сония қолганди. Аммо ўша "стандарт" гол билан тугади. Бурчак тўпидан кейин жарима майдончаси ташқарисида турган Алвес жарима майдончасининг ўнг томонида очилган Мессига узатма берди. Лео дарвозабон майдончасига тўпни чиройли тарзда етказди. Неймарнинг яқин масофадан бош билан берган зарбасини Диего Алвес қайтарди. Қайтган тўпни Бускетс кучли зарба билан дарвозага йўллади.

Ушбу ғалабадан кейин "Барселона" ўз очколарини 31тага етказди ва "Реал"ни (33 очко) таъқиб қилишда давом этади.

Испания чемпионати, 13-тур
Валенсия – Барселона 0:1 (0:0)
Гол: 0:1 – 90 Бускетс.
Валенсия – Алвес, Барраган, Мустафи, Отаменди, Гайя, Парехо (Аугусто, 84), Фуэго, Гомеш, Фегули, Негредо (Алькасер, 82), Родриго (де Пауль, 72).
Барселона – Браво, Алвес, Пике, Матье (Ракитич, 69), Альба, Бускетс, Маскерано, Хави (Рафинья, 80), Месси, Суарес (Педро, 80), Неймар.
Огоҳлантиришлар: Матьё (8), Пике (20), Барраган (20), Мустафи (27), Альба (29), Родриго (70), Месси (90+4).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 03:28, 01.12.2014.
Ўқилди: 6364 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик