Кириш Регистрация

Антонио ди Натале фаолиятини келгуси мавсум ҳам давом эттириши мумкинлигини истисно этмаяпти

Баҳо:
+ | -

"Удинезе" етакчиларидан бири бўлган 37 ёшли фахрий Антонио ди Натале ҳозирги жамоаси таркибида келгуси мавсумда ҳам ўйнаши мумкинлиги ҳақида гапириб ўтди.

"Мен А-серияда 205та голлик маррага етмоқчиман. Келаси мавсумда ҳам фаолиятимни давом эттиришим масаласига келсак, ҳа, биз клуб президенти билан муайян келишувимиз бор, бироқ барчаси ёзда аниқ бўлади", - деди ди Натале.

Эслатиб ўтамиз, 23 ноябрь куни Италия чемпионатининг 12-тури доирасида "Кьево"га қарши ўйинда майдонга тушган ди Натале миллий биринчиликдаги 400-ўйинида 200-голини урди.

Манба: www.championat.com
Киритилди: 22:53, 01.12.2014.
Ўқилди: 3300 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.