«Барселона» Испания футбол федерацияси аппеляция қўмитасига мурожаат қилиб, "Валенсия" билан ўйинда Лионель Мессига кўрсатилган сариқ карточкани бекор қилишни сўрамоқчи эканини маълум қилди.
Каталонияликлар ўйиннинг 90+4-дақиқасида урилган голни нишонлаётган пайтда «Валенсия» мухлисларидан бири ичида суви бор идишни улоқтирди ва у Мессининг бошига тегди. Аргентиналик футболчи ҳакамнинг эътиборини бунга қаратмоқчи бўлди ва бунинг эвазига сариқ карточка билан жазоланди.
Ўйин бош ҳаками Давид Фернандес Борбалан ўйиндан кейин қайдномага Мессининг огоҳлантирилиш сабабини қуйидагича изоҳлаган: «Месси голдан кейин майдоннинг рақиб томонида вақтни чўзишга урингани учун огоҳлантирилди».