Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

ОЧЛ. Бабаян, Абрамов ва Лушчан учун дебют

Баҳо:
+ | -

Шундай қилиб келаси йил биздан учта жамоа (“Пахтакор”, “Локомотив”, “Насаф”) ОЧЛни тўғридан тўғри гуруҳ босқичида бошлайди. “Бунёдкор” эса плей-оффдан бошлайди. Эътибор бериб қарасак, биргина Рўзиқул Бердиевни ҳисобга олмаганда, қолган клублар бош мураббийлари учун келаси йилги чемпионлар лигаси дебют мусобақа бўлар экан. 

Хусусан чемпионликни қўлга киритган “Пахтакор” бош менежери Самвел Бабаян бунгача бош мураббийи сифатида рўйхатдан ўтмаганди. Энди бўлса ҳам мураббий, ҳам менежер сифатида “заявка” қилинади. Яъни, унинг мураббий эканлигини ҳам инобатга олсак, Осиё чемпионлар лигаси Бабаян учун дебют мусобақа ҳисобланади. 

“Локомотив” устози Вадим Абрамов ҳам ҳозирча чемпионлар лигасида қатнашмаган. Бу гап шунингдек “Бунёдкор” бош мураббийи Сергей Лушанга ҳам тегишли. Демак, бу икки мураббий ҳам клублар ўртасидаги нуфузли мусобақада келаси йил ўз дебютларини ўтказишади. 

“Насаф”ни бошқараётган Рўзиқул Бердиев учун эса ОЧЛ илк мусобақа эмас. Чунки мураббий бунгача икки мавсум ОЧЛда “Насаф”ни бошқарган. Хусусан 2012 йил ўз тарихида илк бор ушбу турнирда қатнашган “Насаф” гуруҳ ўйинларида атиги бир очко билан охирги ўринни банд қилганди. Шу йилнинг бошида ўтказилган плей-офф босқичида эса қаршиликлар Қатар клубидан йирик ҳисобда мағлуб бўлишди. Демак, бу сафарги иштирок Бердиев учун учинчиси бўлади. 

Шундай экан, келаси йил ОЧЛ баҳсларини интизорлик билан кутишимиз учун асос бор. Агар “Бунёдкор” плей-оффдан ўтиб олса, гуруҳ баҳсларида биздан тўртта клуб бўлади. Бу эса ОФК томонидан берилган яна бир имконият деганидир. Умуман олганда, ОФК бизга ҳар доим имконият бериб келган. Фақат бундан фойдаланиш, ОФКнинг бекорга 3+1 бермаганини исботлаш эса тўртта клубнинг зиммасидаги иш ҳисобланади. 

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 18:10, 03.12.2014.
Ўқилди: 10328 марта.
Фикрлар: 639 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5432]

Ҳусанов Месси ва Роналду билан бирга ЖЧ-2026нинг рамзий терма жамоасидан ўрин олди [4454]

Фигу «Олтин тўп»га тўрт нафар асосий даъвогар номини айтди [3375]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3083]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [2945]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [2941]

Ольмо Испанияга Жаҳон кубоги топширилаётганда юз ўгириб олган аргентиналиклар ҳақида гапирди [2879]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [2854]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [2739]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2281]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик