Мадриднинг "Реал" клуби таркибни раҳбарияти норвегиялик яримҳимоячи Мартин Эдегор билан кучайтириш чораларини кўрмоқда, дея хабар беради Marca.
Манба маълумотларига қараганда, "Қироллик клуби" президенти Флорентино Перес ушбу футболчи учун курашда айнан "Реал"нинг имкониятлари юқори эканига ишонмоқда. Рақибларга имкониятни бой бермаслик мақсадида клуб унинг учун исталган суммани таклиф қилиши мумкин.
"Стрёмсгодсет" клубининг 15 ёшли истеъдод эгасига "Ливерпуль", "МЮ" ва "Барселона" каби клублар қизиқмоқдалар. Жумладан, мерсисайдликлар Эдегорга Англияга келиб, клуб билан танишиб кетишни таклиф қилишган. Футболчининг ўзи келажаги борасида якуний қарорни келаси ҳафтада қабул қилмоқчи.