Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Жозе Моуриньо: "Ўз уйларида "Челси"ни ютиш учун жонларини жабборга бериб ўйнайдилар, бироқ..."

Баҳо:
+ | -

"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо АПЛнинг 15-туридаги "Ньюкасл"га қарши учрашув олдидан жамоа олдида қийин ўйин тургани ҳақида гапириб ўтди. Мураббийнинг айтишича, яримҳимоячи Неманья Матичнинг дисквалификация сабаб ўйинда қатнаша олмаслиги жамоа ўйинига таъсир ўтказмайди.

"Бизга жуда қийин бўлади. Бу стадионда ўзи ўйнаш ҳар доим қийин бўлган. Бу мамлакатда эгалари "Челси"ни қабул қилганда ғалаба учун шунчаки ўлишга ҳам тайёр турадиган стадионлар бор. Бироқ айнан улар бошқа клублар билан ўйнашганида, худди ўртоқлик учрашуви бўлаётгандек таассурот пайдо бўлади. Балки бунга сабаб "Челси"нинг сўнгги йилларда ўта кучли жамоага айланиб, уни барча мағлуб этишни истаётгани бўлса ажаб эмас.

Матичнинг йўқлигига келсак, бу муаммо эмас. Диего Коста ҳам муҳим ўйинчи, лекин у ўйнай олмаса, бу ҳақда гапиришни истамаймиз. Бу сафар ҳам яна бир муҳим ўйинчимиз майдонга туша олмайди, бироқ биз бошқа футболчиларга тўлиқ ишонамиз, шундай экан, Матични эсимиздан чиқариб туришимиз мумкин. Аслида у дам олишга ҳам ҳақли эди. Қайтганида бундан ҳам яхшироқ ўйнайди", - деди Моуриньо.

Манба: www.sport-express.ru
Киритилди: 20:29, 05.12.2014.
Ўқилди: 4609 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.