Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Балотелли инстаграмдаги қайдлари учун айбдор деб топилди

Баҳо:
+ | -

Англия футбол ассоциацияси "Ливерпуль" ҳужумчиси Марио Балотеллининг "Инстаграм" сервисида қолдирган пости юзасидан қарор чиқарди. Ташкилот расмий сайти берган хабарга кўра, италиялик футболчи "этник келиб чиқиш, терининг ранги, эътиқод ва ишонч эркинлиги" тамойилини бузган деб топилди. Футболчи ушбу қарор юзасидан 15 декабрга қадар раддия бериш ҳуқуқига эга.

Эслатиб ўтамиз, Балотелли ўзининг "Инстаграм"даги саҳифасига видеоўйинлар қаҳрамони СуперМарионинг суратини жойлаган бўлиб, унга қуйидаги шарҳ берганди: "Ирқчидек бўлма, Мариодек бўл. У - инглизча гапириб, мексиканча кўринадиган ва японлар тўқиб чиқарган италиялик водопроводчи. Қоралар каби сакрайди ва еврейлар каби танга йиғади".

Кейинчалик ушбу пост ўчириб ташланган бўлиб, Балотеллининг ўзи бунинг учун узр сўраганди.

Манба: www.championat.com
Киритилди: 21:26, 05.12.2014.
Ўқилди: 3727 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.