Загребнинг "Динамо" клуби яримҳимоячиси Марсело Брозович "Милан"га ўтишга рози бўлди, бироқ клублар ҳамон компенсация суммаси масаласида келиша олмаяптилар, деб ёзади Calciomercato. Газетанинг қайд этишича, Италия клуби 22 ёшли футболчига йилига 500 минг евро, шунингдек, бир қатор бонуслар таклиф қилган.
Брозович "Милан"нинг январь ойидаги энг асосий трансфер мақсади ҳисобланади, лекин россонерларга ҳозирча "Динамо"нинг молиявий талаби маъқул келмаяпти: хорватлар 4 млн. евро таклиф қилаётган "Милан"дан 10 миллион евро сўрашмоқда.