Лондоннинг "Челси" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо "Ньюкас"лга қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида баъзида журналистларнинг кайфиятини бузиш учун саволларга тез ва қисқа жавоб беришини айтди.
"Агар менга савол ёқмаса ортиқча диалог қилиб ўтирмайман. Шучаки, сизнинг кайфиятингизни бузиш учун унга қисқа жавоб бераман", - дейди "Челси" устози.
"Челси" "Ньюкасл"га қарши ўйинда мағлубиятсиз ўйинлар сериясини 24тага етказиши ва бу билан клуб рекордини ўрнатиши мумкинлигини биламан. Аммо, бу нарса мени ҳам, футболчиларни ҳам қизиқтираётгани йўқ. Футболчиларнинг бундан хабари ҳам йўқ. Менга ҳам агар кунига йигирма мартадан эслатишмаганда, мен ҳам бу ҳақда билмасдим. Мени бу рекорд қизиқтирмайди. Мен қизиқтираётган рекорд - Челси бош мураббийи сифатида учта совринни қўлга киритиш", - дейди Моуриньо.