"Фиорентина" бош мураббийи Винченцо Монтелла Италия чемпионатининг 14-турида "Ювентус"га қарши уй учрашувидаги дурангдан (0:0) қониққанлигини маълум қилди.
"Ҳар икки жамоага ҳам ҳужумларни якунига етказишда нимадир етишмади. Статистика ҳам жамоаларнинг тенг ўйнаганлигини кўрсатса керак. Бу бизга ишонч беради, чунки техник ва тактик жиҳатдан "Ювентус" билан тенг ўйнадик.
Ўйин охирида "Ювентус" босим уюштирди, аммо менинг ўйинчиларим бунга бош бера олишди. "Ювентус" ҳамон кучли жамоалигича қолмоқда, шунинг учун баъзан эҳтиёткор бўлдик", - дейди Монтелла.