"Палермо" бош мураббийи Жузеппе Якини Италия чемпионатининг 14-турида "Торино"га қарши учрашувдан сўнг (2:2) жамоа тўпурари Пауло Дибала ҳақида фикр билдирди.
Аргентиналик 21 ёшли футболчи бу мавсумда а сериянинг 14 учрашувида 7 гол урган.
"Уни жамоада олиб қолган бўлар эдим. Пауло яна ўсиши мумкин, бизнинг жамоамиз мақсади ҳам шу - ёш ўйинчиларга ёрдам бериш. У менга Жузеппе Росси ва Винченцо Монтеллани эслатмоқда.
Улар иккиси ҳам чапақай, жамоа мақсадларини энг муҳим деб биладилар ва ўйинни ўз бўйнигаоладилар. Дибала ҳам тез-тез шундай қилмоқда. У рақиб дарвозасига қанчалик яқинлашса - шунчалик хавфли бўлмоқда", - дейди Якини.