Кириш Регистрация
15/06 18:00 Венгрия 1-3 Швейцария
15/06 20:00 Нефтчи 1-1 Сурхон
15/06 20:00 Қизилқум 3-3 Андижон
15/06 21:00 Испания 3-0 Хорватия
15/06 23:59 Италия - Албания
16/06 18:00 Польша - Нидерландия
16/06 20:00 Сўғдиёна - Насаф
16/06 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
16/06 21:00 Словения - Дания
16/06 23:59 Сербия - Англия
17/06 18:00 Руминия - Украина
17/06 20:00 Локомотив - Динамо
17/06 20:00 Олимпик - ОКМК
17/06 21:00 Бельгия - Словакия
17/06 23:59 Австрия - Франция

Каталония дербисида «Барса»дан йирик ғалаба, Мессидан хет-трик

Баҳо:
+1 | -

Каталония дербиси "Барселона"нинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди ва унда Месси хет-трикка эришди.

Ҳар қандай дербига каби Каталония дербиси ҳам кескин курашларга бой бўлиши кутилганди. Биринчи бўлим тахминларни оқлади. Бускетснинг хатосидан кейин Серхи Гарсия "Эспаньол"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Ўйиннинг 30-дақиқасида 18 метрлардан белгиланган жарима зарбасидан Месси дарвоза тўсинини нишонга олди. Биринчи бўлимнинг энг сўнгги сониясида эса Лионель 17 метрлардан зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи бўлим бошида "Камп Ноу" соҳиблари ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйишди. Аввал Суареснинг узатмасидан кейин Месси бир ҳимоячини алдаб ўтди ва 16 метрлардан ўнг оёқда дарвозани ишғол қилди. Орадан 3 дақиқа ўтиб бурчакдан етказилган тўпга Пике бош билан зарба берди ва ҳисобни 3:1га етказди.

Ўйиннинг 77 ва 81-дақиқаларида "Барселона" яна 2та гол уришга муваффақ бўлди. Альбанинг майдон марказидан узатмасидан кейин Педро яккама-якка вазиятга чиқди ва имкониятдан фойдаланди. Кейин ҳужум пайтида Месси-Педро-Месси узатмаси гол билан якунланди. Якуний ҳисоб - 5:1.

Ушбу ғалабадан сўнг "Барселона" ўз очколарини 34тага етказди ва улар "Реал"дан 2 очко ортда боришда давом этишади. Месси эса Ла лигадаги 21-хет-тригини қайд этди. У бу борада Роналдудан 2та хет-трикка ортда бормоқда. Умуман олганда, Месси ўз фаолиятидаг 29-хет-трикни расмийлаштирди.

Ла лига, 14-тур
Барселона – Эспаньол 5:1 (1:1, 4:0)
Голлар: 0:1 – 13 Гарсия, 1:1 – 45 Месси, 2:1 – 50 Месси, 3:1 – 53 Пике, 4:1 – 77 Педро, 5:1 – 81 Месси.
Барселона – Браво, Алвес, Бускетс (Матье, 83), Пике, Альба, Хави, Маскерано, Ракитич (Иньеста, 65), Неймар, Суарес (Педро, 70), Месси.
Эспаньол – Касилья, Фуэнтес, Арбилья, Гонсалес, Бертран (Гонсалес, 83), Васкес, Санчес, Каньяс (Морено, 60), Севилья, Гарсия, Кайседо (Стуани, 71).
Огоҳлантиришлар: Севилья (29), Васкес (52), Гонсалес (69), Арбилья (79).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:48, 07.12.2014.
Ўқилди: 5116 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.