«Реал» ўзининг 17 нафар мухлисидан йиллик абонементларини олиб қўймоқчи. Ушбу мухлислар "Сельта"га қарши ўйинда (3:0) Лионель Месси ва «Барселона» шаънига номақбул сўзлар орқали ҳайқиришгани учун шундай тарзда жазоланишади.
Клуб тартиб-интизом қўмитаси видеоёзувни ўрганиб чиқиб, «Сантьяго Бернабеу»нинг жанубий трибунасида ўтирган мухлислар орасидан айбдорларни аниқлашган.
Айбдор мухлислар учун стадион йўллари беркитилади.