"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи якунловчи турида "Атлетико"га қарши учрашув олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.
"Икки тўп фарқи билан ютиш қийин бўлади, чунки "Атлетико" рақибларига кўп имконият бермайди. Бу жуда қийин бўлади, биз фақат гуруҳдан чиқишнигина эмас, биринчи ўринни эгаллаб 1/8 финалда иккинчи ўрин эгаси билан учрашишни назарда тутишимиз керак.
Симеоне ажойиб иш олиб борди. "Реал" ва "Барселона" турганда Испания чемпиони бўлиш жуда қийин иш. Чемпионлар лигаси финалига чиқиш яна бир ажойиб натижа.
Биз Мадридда ва Афинада мағлубиятга учрадик, бу яхши эмас. Мадридда жўжалардай кўринган эдик, Афинада эса гол ура олмагандик. Эртага уйда ўйнаймиз, бунинг устига жамоа яхши формага кирган.
"Атлетико"дан биринчи ўринни олиб қўйишга ҳаракат қиламиз, улар эса бунга қарши турадилар", - дейди Аллегри.