"Рома" бош мураббийиРуди Гарсия ЕЧЛ гуруҳ босқичининг сўнгги турида "Манчестер Сити"га қарши учрашувдаги мағлубиятдан (0:2) сўнг фикрларини билдирди.
"Бу мағлубиятдан сўнг ҳеч нарсадан афсусда эмасман. Бу ўйин финалга тенг эди, муаммо шунда эди. Иккала жамоа ҳам яхши ўйин кўрсатди, аммо фақат биргина жамоа йўлда давом этиши керак эди.
"Манчестер Сити" – тажрибалироқ жамоа, биз эса баъзи жиҳатларимизни такомиллаштиришимиз керак. Биз "Сити" каби савияга чиқишимиз учун бир нечта кучли ўйинчилар сотиб олишимиз керак.
Ўйинчиларим олдида ўзимни айбдор ҳисоблаяпман. Биз ютишимиз керак эди, аммо бундай бўлмади. Энди А серия ҳақида ўйлаймиз. Якшанба куни ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатамиз деган умиддаман. Ҳа, биз Европа лигасида қатнашамиз, аммо биз учун чемпионат муҳимроқ", - дейди Гарсия.