"Крузейро" яримҳимоячиси Лукас Силва ёзда "Реал"га ўтмоқчи, бу ҳақда унинг отаси Мигел Виейра маълум қилди.
"Ўғлим "Крузейро"ни июнь ойида тарк этмоқчи. У "Реал" билан музокараларни ҳозир якунлаб, "Крузейро"дан ёзда кетмоқчи. Ўғлимнинг асосий мақсади мавсумлараро тайёргарликни "Крузейро"да ўтказиб, у билан Либертадорес кубогида қатнашиш", - дейди Виейра.
Эслатиб ўтамиз, "Крузейро" ўз футболчии учун 15 миллион евро сўрамоқда, "Реал"эса 12 миллион бермоқчи.