Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Нико Ковач "Реал" яримҳимоячиси Лука Модричнинг ноябрь ойида олган жароҳатидан сўнг тикланаётгани тўғрисида хабар берди.
"Биз ""Реал" шифокори билан бошқа фикр олиш учун Мюнхенга, доктор Вольфхарт-Мюллер ҳузурига бордик. У Модричнинг жароҳатига тўғри ташхис қўйилганини тасдиқлади. Муаммо жиддий, аммо Модричнинг тикланиши яхши кечмоқда. Уни март ойида майдонда кўришимиз мумкин.
Бу жароҳат Модричнинг ҳаддан зиёд кўп майдонга тушгани натижасида бўлган. Аргентина терма жамоасига қарши учрашувда уни майдонга туширмаганим учун мени танқид қилишган эди. Мен унга дам олиш кераклигини билар эдим, чунки ўзим ҳам футболчи бўлганман", - дейди Ковач.