Кириш Регистрация

«Бешиктош» ва «Тоттенҳем» учрашуви вақтида стадион чироқлари ўчиб қолди

Баҳо:
+ | -

Кеча Европа лигасининг гуруҳ босқичларида сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтди. “C” гуруҳидан жой олган Туркиянинг “Бешиктош” ҳамда Англиянинг “Тоттенҳем” жамоалари Истанбулдаги “Отатурк” ўйингоҳида ўзаро тўқнашдилар. 6-тургача “Тоттенҳем” ҳисобида 11, “Бешиктош”да эса 9 очко мавжуд эди. Бу ўйин гуруҳдан қайси жамоа биринчи ўрин билан кейинги босқичга йўл олишини ҳал қилиб берар эди.

Ўйиннинг 59-дақиқасида “Бешиктош” ярим ҳимоячиси Женк Тосун томонидан киритилган гол ўзининг ягоналигини сақлаб қолди ҳамда Славен Билич шогирдлари тўплаган очколари сони 12 тага етиб, улар биринчи ўрин билан плей-оффга чиқишди. Эътиборли томони, бу мағлубият туфайли “шпорлар”нинг Европа лигаси учун ўйинлардаги 18 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси ниҳояланди.

Ўйин давомида юз берган энг эътиборли ҳодиса эса, биринчи тайм вақтида майдон атрофига ўрнатилган прожекторларнинг ўчиб қолгани бўлди. Мухлисларнинг аниқлик киритишичa, 2 марта бир неча дақиқалик свет ўчиши рўй берган. Стадион ходимлари бунга кичик техник носозликлар сабаб бўлгани ҳақида айтишмоқда.

Энди УЕФА раҳбарияти томонидан турклар учун маълум жазо чоралари қўлланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, шунга ўхшаш ҳодиса 2013 йил 10 сентябрида Тошкентнинг “Пахтакор” марказий стадионида ўтказилган Ўзбекистон ва Иордания терма жамоалари ўртасидаги баҳсда ҳам кузатилган, лекин ўша ўйинда меҳмонлар ғалаба қозонишган эди.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 11:04, 12.12.2014.
Ўқилди: 4208 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.